Ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топширган ОТМларнинг айрим 1-курс талабалари унинг жавобини ҳануз кутишмоқда. Олий таълим вазирлиги вакили ижтимоий ҳимояга муҳтож контенгент тўлиқ қамраб олиниши учун жараён яна 1−2 кун давом этишини, сўнгра бошқаларнинг аризалари кўриб чиқилишини билдирди.
Ўзбекистондаги барча мактаблар ва олий таълим муассасаларида ўқиш бошланди. 4 сентябрь тонгида Тошкент кўчалари янада гавжумлашди, тирбандликлар кўпайиб, жамоат транспортлари йўловчиларга тўлди, мактабларда биринчи қўнғироқ чалинди, талабалар эса дарсга отланишди. «Газета.uz» фоторепортажи.
Ўзбекистонда 2024 йилдан давлат олий таълим муассасаларининг барча курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топшириши мумкин бўлади. Ҳозирча бундай имконият фақат 1-курс талабаларида бор. «Газета.uz» улар учун Ягона портал орқали ариза топшириш йўриқномасини тайёрлади.
Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent Index мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли бинони бир ҳафта муддатда хусусий шерикчилик асосида ТТЖга айлантиришга кўрсатма берди.
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов давлат-хусусий шерикликда ётоқхоналар қуриш нима сабабдан оқсагани ҳақида гапирди. Вазир тадбиркорлар ётоқхона қуришдан манфаат йўқлигини ва қурмасликларини айтганини қайд этди. Ҳозир эса талаблар ўзгариб, ётоқхоналар қурилаётганини таъкидлади.
Олий таълим вазирлиги талабаларнинг қарийб 41 фоизи ётоқхона билан таъминланганини маълум қилди. 2020 йилда бу кўрсаткич 28 фоизни ташкил қилган. 2 қаватли каравотлар, турар жойларни оптималлаштириш, янги ётоқхоналар ҳисобига ўринлар сони кўпайтирилди.
Президент Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларда талабалар учун ётоқхона қуриш ишлари бошланмаганини танқид қилди. Қолаверса, ижарада турувчи талабаларга субсидия бериш учун ректорларга ўтган 2 ойда 24 млрд сўм берилгани, бироқ, атиги 5 млрд сўм ишлатилгани айтилди. «Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат статистика қўмитаси 2020−2021 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМлар сони ҳақдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ОТМлар сони 127 тага етган, уларнинг 88 тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд.
Ҳукумат қарори билан талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилади. Бунинг учун вилоят ҳокимлари томонидан 0,5 гектаргача ер жойлардан ажратилади. Республика бўйлаб жами 228 та талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этилади.
Навбатдаги ўқув йилида давлат хусусий ОТМларга 22 йўналиш бўйича 500 та грант ўринлари ажратади. ОТМларга ҳужжат топшириш жараёни беш кун ичида бошланади. Президент талабаларни турар жойлар билан таъминлаш ишлари доирасида бюджетдан 50 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Ётоқхона ва хостеллар қуриладиган ер майдонлари аукцион орқали тақдим этилади.
Президент бошчилигида ўтаётган видеоселекторда 1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши таъкидланди. Бунинг учун 100 млрд сўм ажратилади. «Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Абдуқодир Тошқулов ОТМлар талабалар турар жойларида қизлар ва ўғил болаларнинг бир қаватда жойлаштирилганлигини танқид қилди. У бино битта бўлган тақдирда, иккита кириш ва чиқиш жойи қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Ўзбекистондаги 129 та ОТМда 500 минг нафар талаба таҳсил олади, лекин улар етарлича ётоқхоналар билан таъминланмаган. Тошкентда 13 фоиз талабалар яшаш жойи билан қамраб олинган. Шавкат Мирзиёев талабалар турар жойлари сонини кўпайтиришни буюрди. «Битта хонада 4 киши бўлсин, плацкартага ўхшаб», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг